Наманган вилояти Уйчи тумани Ички ишлар бўлими профилактика инспектори товламачиликда айбланиб қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Воқеа 2014 йил май ойида Уйчи туманида содир бўлган. Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман прокуратураси томонидан 2014 йил 19 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 2014 йил 26 августда жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судида собиқ ходим товламачилик жиноятини содир этганлиги ўз тасдиғини топиб, 165-модда 1-қисмига асосан жазо тайинланган.
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасидан келган мактубга асосан, хабарга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Изоҳ (0)