Миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқининг қарзидан воз кечди, деб хабар беради Meduza. Тадбиркор футбол бўйича Россия термаси мураббийи Фабио Капелло олдидаги қарздорликни қоплаш учун ажратган 700 миллион рублни қайтаришни талаб қилмаслигини маълум қилди.
«Бу Россия футбол иттифоқининг ўз ишларини тўғрилаб олиши ва жаҳон чемпионатига тайёргарликни таъминлаши учун мендан ёрдам бўлади», — дейди у.
Усмонов шунингдек, спорт вазири ундан Россия футбол иттифоқи учун молиявий ёрдам сўраганлиги ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)