Орол денгизининг Ўзбекистондаги ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб борувчи Aral Sea Operating Company (Aral Sea) операцион консорциуми углеводород конларини қазишни 2017 йилда бошлаши мумкин, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Дастурнинг дастлабки бандларига биноан, 2017—2031 йилларда конларни қазишга 300 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда геология-қидирув ишлари якуний босқичга кирган.
Ушбу лойиҳа бўйича 40 йилга мўлжалланган маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва таркибида «Ўзбекнефтгаз», Petronas (Малайзия), KNOC (Жанубий Корея), CNPC (Хитой) ва «Лукойл» (Россия) бўлган халқаро консорциум ўртасида имзоланган. 2011 йилда Petronas, 2013 йилда KNOC лойиҳадан чиқиб кетган. Ҳозирда лойиҳада «Ўзбекнефтгаз» 33,4 фоиз, «Лукойл» ва CNPC 33,3 фоиздан улушга эга.
Изоҳ (0)