Американинг Теннесси штатида икки нафар жиноятчи SmartBank банкининг биринчи вице-президентини ўзининг ташкилотини ўмаришга мажбур қилди, деб хабар беради Fox News.
Таннер Харрис ва унинг оиласини Ноксвиллдаги уйида гаровга олишди. Қуролланган жиноятчилар Таннер ва унинг хотини Эббиларнинг қўлига кишан солиб, кўзини боғлаб қўйди. Кейин эр-хотин ва уларнинг беш ойлик боласини Харриснинг машинасида у ишлайдиган банкнинг бўлимига олиб боришди.
Ўғрилар Таннерни муассасадан маълум миқдордаги пулни олишга мажбур қилди. Эркак жиноятчиларга пулларни бергандан сўнг, улар уни банкда қолдириб, хотини ва боласини эса ташландиқ йўлда ташлаб кетди. Шундан сўнг Эбби қурилишгача етиб бориб, у ердан қутқарув хизматига қўнғироқ қилди.
Изоҳ (0)