Ўзининг «Чивин» ва «Юра даври боғи» фильмларидаги роллари билан машҳур бўлган америкалик актёр Жефф Голдблюм ва унинг рафиқаси Эмили Ливингстонларнинг 4 июль куни биринчи фарзанди туғилди. Улар ўғлига Чарли Оушен исмини қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
62 ёшли актёр илк бор ота бўлди. У Эмилига қадар икки марта оила қурган, бироқ фарзандли бўлмаган.
Жефф Голдблюм ва ундан 30 ёш кичик спортчи Эмили Ливингстон 2011 йилда учраша бошлаган. 2014 йилнинг 8 июль куни актёр севгилисига турмуш қуришни таклиф қилган ва шу йилнинг 8 ноябрида улар никоҳдан ўтишган эди.
Изоҳ (0)