Сифатли алоқа ва унинг кенг қамровини тақдим этиш ва 8,5 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатиш Ucell’нинг нафақат пойтахтдаги, балки бутун Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор мақсади ҳисобланади. Компаниянинг алоҳида эътибори марказида аҳоли зич яшайдиган ҳудудлар, олис ва тоғли минтақалар, шунингдек узоқ жойларни сифатли мобил алоқа билан таъминлаш вазифаси туради. Айнан шунинг учун ҳам мижознинг шахсий эҳтиёжлари компаниянинг асосий устуворликлари қаторига киради. Ўз мижозлари фикрларини тинглаган ҳолда компания мунтазам равишда минтақадан қатъи назар мамлакат аҳолисининг шахсий эҳтиёжлари ва харид қобилиятини кузатиб боради.
Абонентлар эҳтиёжларини ўрганган ҳолда Ucell компанияси Фарғона шаҳри ва Фарғона вилояти аҳолиси учун махсус, ноёб «Диёрим» тарифини таклиф этади. Ушбу тарифга уланган абонентлар чегирма билан мулоқотда бўлишлари мумкин — тармоқ ичида дақиқасига ярим цент, Ўзбекистон бўйлаб 1,5 цент.
Абонент «Диёрим» тарифига *717# рақамига USSD сўров юбориб, ўтиши мумкин. Тарифга Фарғона вилоятининг ҳақи олдиндан тўланадиган тизимдаги мавжуд ва янги абонентлари учун амал қилади. Янги тарифнинг асосий афзалликлари — оддийлик ва тежамкорлик.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Фарғона вилоятида Ucell’нинг иккита хизмат кўрсатиш офиси фаолият юритмоқда, улардан бири жорий йилнинг февраль ойида ишга тушди. Ucell-Фарғона ва Ucell-Қўқон офисларида абонентларга хизматларнинг кенг танлови таклиф этилади. Бу ерда тармоққа уланиш, алоқа хизматлари ҳақини тўлаш, қўшимча хизматларни танлаш, профессионал маслаҳатлар олиш, мобил интернетдан фойдаланиш учун модем сотиб олиш мумкин. Шунингдек, Фарғонада Ucell компаниясининг 114 та дилери ва 10 мобил дилери фаолият юритади.
Алоқа ва интернетни барча тоифадаги абонентларга етказишга ҳаракат қилиб компания бозордаги нарх ва сифатнинг энг яхши мутаносиблиги билан тарифларни ишлаб чиқмоқда. Мана, ҳозир Фарғона аҳолиси учун навбатдаги қадам ташланди. Бу Ўзбекистоннинг аҳолиси энг зич жойлашган ҳудуди бўлиб, Ucell компаниясининг бу ердаги 15 та туманда 40 мингдан ортиқ абонентлари мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида