«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров америкалик собиқ разведкачи Эдвард Сноуденни ўзининг қаҳрамони деб атади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«У менинг шахсий қаҳрамоним. Биз бир хил ёшдамиз ва мен қайсидир маънода Миллий хавфсизлик агентлиги билан ушбу курашни бизнинг авлодимиз жанги сифатида қабул қиламан», — деди Дуров.
Шунингдек, у Сноуден туфайли махфий хизматлар томонидан оммавий кузатув олиб борилиши ошкор этилганини ижобий баҳолашини маълум қилган. Дуров Сноуден билан ҳеч қачон шахсан учрашмаганини, бироқ уни Telegram дастурида ишлаш учун таклиф қилиганини ва Сноуден буни рад этганини маълум қилган.
Изоҳ (0)