Facebook ижтимоий тармоғи 2005 йилдан буён илк марта ўзининг логотипини ўзгартирди, деб хабар бермоқда Meduza. Компания бу ўзгаришни ўзининг дўстона муносабати ва очиқлигини кўрсатиш сифатида изоҳлаган.
Янги логотип дизайнер Эрик Олсон томонидан ишланган. У ижтимоий тармоқнинг ҳозирги логотипини ёзиш учун Кlavikа шрифтини ишлаб чиққан.
Facebook фақатгина номи тўлиқ ёзилган узун логотипни ўзгартирди. Бош саҳифанинг юқори чап бурчагидаги «f» ҳарфи ўзгаришсиз қолган.
Изоҳ (0)