Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жойлашган буюм бозори ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбирлари хабар берди.
«23-июнь кеч соат 22:00 да Зарафшон шаҳридаги кейим-кечак бозорида ёнғин содир бўлган. Ёнғин электр тармоқларининг носозлигидан келиб чиққан дейишди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ёниб кетган бозор яқиндагина қуриб битказилган бўлган. Ёнғиндан кейин дўконларнинг фақатгина темир қисмлари қолган.
Изоҳ (0)