Россиянинг Новосибирск шаҳри йўл инспектори ўз жонига қасд қилиб, кўприкдан ўзини Обь дарёсига ташлаган эркакнинг қўлидан тутиб олди, деб хабар беради «РИА Новости».
18 июнь куни ЙПХ ходими, полиция капитани Сергей Третьяков патруллик хизматини ўтаётганида қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган машина ҳайдовчиси автомобиль инспекторига кўприк тўсиқлари ортида турган эркакка ишора қилди. Полициячи дарҳол эркакнинг олдига борди.
Тўсиқни ушлаб турган 33 ёшли эркак яқинлашмасликни сўради. У тўсиқни қўйиб юборган вақтда Сергей Третьяков унинг бир қўлидан тутиб олишга улгурди.
https://youtu.be/_g__ErC6KJA
Бир неча сония ўтгач полиция капитанининг ҳамкасблари ҳам ёрдамга етиб келди. Улар биргаликда эркакни чиқариб олди. Шундан сўнг ушбу ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида эркак полиция бўлимига олиб кетилди.
Изоҳ (0)