Захираси 3 миллиард тоннага баҳоланган Ўзбекистондаги энг йирик титаномагнетит кони — Тебинбулоқни ишлаб чиқиш учун технологияни аниқлаш бўйича ишлар якунланмоқда, деб хабар берди «Uz24.uz».
Рудалар таркибида темирдан ташқари у ёки бу мавжуд технологияларни қўллашга йўл қўймайдиган минерал компонентлар бор. Ҳозирда Финландиянинг Outotec компанияси томонидан ишлаб чиқилган SL/RN руда қазиб олиш инновацион технологияси тақдим этилиши кутилмоқда. Барча синовлар ўтказилгач, конни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани амалга ошириш муддатлари тасдиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган Тебинбулоқ конида ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилса, йилига 22 миллион тонна руда қазиб чиқариш кутилмоқда.
Изоҳ (0)