Тошкент вилояти ҳокимияти сайтида очиқ маълумотлар бўлимининг синов версияси ишга туширилди, деб хабар бермоқда «ICTNews.uz».
Ҳозирда бўлимга шаҳар ва туманлар кесимида маҳаллий бюджет бажарилиши тўғрисида маълумот, ялпи минтақавий маҳсулот, қурилиш, коммунал хўжалик, саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, болалар боғчалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, ОТМ, иш билан таъминлаш марказлари, буюм ва деҳқон бозорлари, меҳмонхоналар, боғлар, маданият саройлари ҳақида маълумотлар киритилган.
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабарига кўра, ёз ойларида сайт дизайнини ўзгартириш ва ресурсни янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)