2015 йилнинг 17−20 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрига ташриф буюради, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ташриф дастурига кўра «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлиги кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш, ЙИда раислик қилаётган Латвия ташқи ишлар Вазири Эдгарс Ринкевичс, Бельгия ташқи ишлар Вазири Дидье Рейндерс ҳамда бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)