2015 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро муассасалараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати.
Ҳужжат Давлат хизматлари, шакллари ва бланклари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ва Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатишда ўзаро муассасалараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Давлат хизматлари, шакллари ва бланклари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш ва ўзаро муассасалараро электрон ҳамкорлик тизимини ташкил этиш учун масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тайинланди.
Изоҳ (0)