2015 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикасининнг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Моҳаммад Садиқ Даудзайни қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлажак икки томонлама сиёсий алоқалар ҳамда турли даражадаги бошқа учрашувлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда мамлакатимиздаги ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Афғонистон Элчисининг сермаҳсул фаолияти қайд этилди ҳамда давлатлараро алоқаларни кенгайтиришга қўшган ҳиссасига ижобий баҳо берилди.
Ўз навбатида, Моҳаммад Садиқ Даудзай Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли бажариш учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди.
Изоҳ (0)