30 апрель, пайшанба куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари мураббийлари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайтида хабар берилди.
Ушбу йиғин ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Шовкат Имамов ҳамда Тошкент Шаҳар Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Маъмур Юсупов томонидан ўтказилди.
Мажлис болалар ва ўсмирлар футболидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларига бағишланди. Мажлис давомида Тошкент шаҳридаги барча болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари мураббийлари футбол мусобақаларида ҳалол ўйин принциплари асосида иштирок этиш ва болаларнинг ёшини кичрайтирмаслик ҳақидаги декларацияга имзо чекди.
Изоҳ (0)