2011 йил бир фуқаро Андижон вилояти Хўжаобод туманида паррандачилик цехини ташкил қилди. Корхонада 7000 та товуқ боқила бошланди. Шунингдек, у маҳаллий темирчилик бозоридан мойжувоз дастгоҳини сотиб олди. Дастгоҳ ёрдамида кунгабоқардан ёғ олиниб, жўжаларга озуқа сифатида берилар эди. Бироқ икки йил ўтиб, цех фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.
Шундан сўнг, фуқаро ноқонуний йўллар билан пул топишни ният қилди. Шу вақтда у бир шахс билан танишиб қолди ва ушбу шахсдан 2 тонна 80 килограммга тенг пахта чигитини харид қилиб, унинг бир тоннасидан 420 килограмм пахта ёғини олди. Бироқ у маҳсулотларини савдога чиқаришга улгурмади: мутасадди идора вакилларининг ҳаракатлари билан ҳуқуқбузар қўлга олинди.
Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан олиб борилган таҳлиллар чоғида ноқонуний йўллар билан ишлаб чиқарилган пахта ёғи инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда истеъмолга яроқсиз деб топилди. Суд фуқарога нисбатан тегишли жазо тайинлади.
Изоҳ (0)