Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 6 апрель соат 21:00 ларда номаълум шахс Ат Термизий кўчасида жойлашган дўкон олдида қаровсиз қолдирилган Ю. Очиловга тегишли Matiz русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, автомашина Тохаристон кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи ариқдан топилган. Ушбу жиноятни эса Термиз шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)