Chevrolet компанияси янги авлод Camaro купесига боғлиқ янги тафсилотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Motor.ru». Жумладан, янги автомобиль аввалгисидан 200 фунт (қарийб 90 килограмм) га енгил бўлиши маълум қилинди.
Қайд этилишича, вазн камайишига асосан Zeta шассиси ўрнига Cadillac’дан ўзлаштирилган янги Alpha платформасининг ишлатилиши эвазига эришилган. Ускунлар панелини қотиришда алюминийдан фойдаланиш ҳисобига 4,4 килограмм олиб ташланган. Бошқа қисмларда ҳам алюминийдан фойдаланиш оғирликни жами 21 фоизга камайтирган.
«Янги Camaro яхшироқ тўхтайди, бурилишларга тезроқ кириб, тезроқ чиқади. Биз кўплаб спорткарларга рақобатчи бўлишни мўлжаллаяпмиз», − деди Camaro лойиҳаси раҳбари Эл Оппензайзер.
Изоҳ (0)