Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг 1-2 март кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтган «Сени қўмсайман» номли концертидаги блоклар орасида «Comedy.uz» резидентлари чиқиш қилди, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
Қайд этилишича, резидентларнинг концерт дастурига у қадар жиддий тайёргарлик кўрмаганлиги сезилиб турган. Айтилаётган сўзларда адашиб кетишлар, латифаларнинг у қадар кулгили эмаслигидан шундай хулоса келиб чиқди, дейилади манбада.
Шунга қарамай, таъкидланишича, Ҳасан ва Ҳусан триосининг «Зита ва Гита» фильмини саҳнада туриб овозлаштириши, ундаги қаҳрамонларни таниқли шоу-бизнес вакиллари номидан гапиртириши томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)