Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, адлия идоралари, хусусан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари биноларини таъмирлаш, янгиларини барпо этиш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун қулай шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Қарийб 900 миллион сўм маблағ ҳисобига бунёд этилган янги бинода маросимлар зали, никоҳни ва туғилишни қайд этиш, нотариус ва архив, келин-куёвлар учун алоҳида хоналар мавжуд. Шунингдек, бинода «Оила мактаби» учун хона, банк кассаси жойлашган.
Изоҳ (0)