Уолл-Стритнинг энг кекса инвестори Ирвинг Кан Нью-Йоркда 109 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «РБК». У ўзининг илк маблағини 1929 йилги иқтисодий инқироз пайтида ишлаб топгани қайд этилган.
The New York Times хабарига кўра, Кан 24 февраль куни Манхеттендаги ҳашаматли Юқори Ист-Сайд мавзесида жойлашган уйида вафот этган. Оиласи буни 25 февраль куни тасдиқлаган.
Унинг ўзи асос солган Каҳн Бротҳерс Group компанияси маълумотларига кўра, менежералари умумий қиймати 1 миллиард долларлик жамғармаларни бошқаради. Компания акцияларининг умумий қиймати эса 580 миллион долларга баҳоланган.
Изоҳ (0)