АҚШ ва Канада ҳарбийлари 21−27 февраль кунлари Латвия Миллий қуролли кучларининг Адаж полигонида бўлиб ўтган «Қиш» машғулотларида қатнашди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Машғулотларда Латвия қуролли кучлари, Atlantic Resolve операцияси доирасида Латвияга жойлаштирилган АҚШ 2-кавалер полки ва Польшага жойлаштирилган Канада Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Машғулотлардан мақсад Латвия қуролли кучлари қуруқлик бригадаси пиёдалари ва иттифоқчилар қуролли кучлари ҳарбийлари ўртасида қиш шароитида хизмат вазифаларини бажариш бўйича тажриба алмашиш эканлиги айтилган.
Изоҳ (0)