Япониянинг FUJI-ТV телеканалида When You Go & See World’s Beautiful Places дастури доирасида Ўзбекистон ҳақида кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда UzReport.
Кўрсатувда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарлари, ўзбек халқининг урф-одат ва анъаналари тўғрисида батафсил маълумот берилган. Буюк Ипак йўли юрагида жойлашган Ўзбекистон қадимги цивилизациялар чорраҳаси эканлиги таъкидланган.
Япон сайёҳларини кўпроқ «Шарқ гавҳари» деб ном олган Самарқанд шаҳри ўзига тортиши қайд этилган. Шунингдек, кўрсатувда Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодий-ижтимоий тараққиёти, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз боради.
Изоҳ (0)