Венесуэланинг Сан-Кристобал шаҳрида ўтказилган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари чоғида ўсмир бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Ҳалок бўлган лицей ўқувчисининг ёши 14 да бўлган. Ҳозирча ўлимнинг аниқ сабаби маълум бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, у полициячи томонидан отиб ўлдирилган бўлиши мумкин.
Маҳаллий матбуотнинг қайд этишича, фожеа намойишчилар ва полициячилар тўқнашуви юз берган Католик университети яқинида содир бўлган. Ўсмирнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб бир киши қўлга олинган.
Изоҳ (0)