Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилишга сабаб бўлувчи касалликлар рўйхатини тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Рўйхат ўқувчиларга оралиқ имтиҳонлар ва якуний давлат аттестацияларидан озод бўлиш ҳуқуқини беради. Қандли диабетдан ташқари рўйхатдан ошқозон яраси, сил, анемия, жами 55 та касаллик ўрин олган.
Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари тўғрисидаги Низомнинг 16-моддасига биноан, ўқувчилар оралиқ ва битирув имтиҳонларидан касалликлар бўйича тиббий комиссиянинг хулосасига кўра озод қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)