Тошкент шаҳридаги Хуршид кўчасида йўл четидаги дарахтлардан бири юк машинаси устига қулаб тушди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Келтирилган суратларда дарахт юк машинасининг салон ва тиркама қисмлари ўртасидаги оралиққа қулагани кўриниб туради, натижада машинанинг иккала қисмига ҳам жиддий зарар етмаган.
Дарахт нима сабабдан йиқилгани маълум эмас. Ушбу ҳодиса оқибатида бирорта транспорт воситаси ёки одам зарар кўргани ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)