Ўзбекистонда анъанавий равишда ўтказиб келинаётган «Намунали милиция таянч пунктлари» кўрик-танлови орқали тизимдаги энг илғор тажриба ва ютуқлар оммалаштирилмоқда. «Туркистон» саройида мазкур танловнинг 2014 йил бўйича мамлакат босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант А.Аҳмадбоев ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида халқнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароит яратилганини таъкидлади.
Мазкур кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 милиция таянч пункти иштирок этди.
Танлов якунига кўра, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий номидаги маҳаллада жойлашган 86-милиция таянч пункти, Наманган вилояти Наманган туманидаги Қурама маҳалласида жойлашган 21-милиция таянч пункти, Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Солиобод маҳалласида жойлашган 23-милиция таянч пункти, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги Буюк ипак йўли маҳалласида жойлашган 116-милиция таянч пункти биринчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга Matiz автомобиллари топширилди.
Танловда иккинчи ва учинчи ўринлар, бошқа бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар муносиб тақдирланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)