Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади.
Жумладан 23−25 февраль кунлари Тошкент шаҳри, Сухондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан қор ёғади, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида вақт-вақти билан ёмғир ёғади. Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
26−28 февраль кунлари Республиканинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина Фарғона водийсида 25−26 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати шимолда кечаси 0−5° совуқ, кундузи 5−10° илиқ, жанубий, марказий ҳудудларда ва Фарғона водийсида кечаси 0−5° илиқ, кундузи 5−10° илиқ атрофида бўлади.
Изоҳ (0)