Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 24 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтагидан 6,02 сўмга ошиб, 2460,32 сўмни, 1 евро ўтган ҳафтагидан 30,14 сўмга ошиб, 2807,27 сўмни, 1 Россия рубли ўтган ҳафтагидан 2,15 сўмга ошиб, 39,86 сўмни ташкил этади.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)