75 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқароларига нотўғри тайинланган пенсия ва нафақалар оқибатида юзага келган қарздорлик ҳисобдан чиқарилади. Бу «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Дастурга биноан, февраль ойида давлат раҳбарининг «пенсионерларга ижтимоий ҳимоя ва моддий кўмакни ошириш, уларга инсонийлик кўрсатиш»га қаратилган қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.
Давлат дастурига биноан, умумий қиймати 21,3 миллиард сўмни ташкил этувчи қарздорликни ҳисобдан чиқариш 2015 йил давомида амалга оширилиши керак.
Изоҳ (0)