Навоий вилояти Кармана туманидан бўлган фуқаро суд ижрочилар Департаментининг Навоий шаҳар бўлимида штат бирлиги асосида фаолият кўрсатмаса-да бир фуқарони алдаб, ишончига кирди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.
Фирибгар суд ижрочилари департаментининг Навоий шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича ишончига кирган фуқаронинг укасига нисбатан қўлланилган жаримани камайтириб бериш эвазига ундан 500 минг сўм пул беришини талаб қилди.
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан алданган фуқаро аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида фирибгар 500 минг сўм пулни бир сотувчи орқали олган вақтида ушланди.
Изоҳ (0)