Қарши шаҳридаги темир йўл вокзалини капитал реконструкция қилиш чоғида нафақат вокзалнинг ташқи кўриниши, балки меъморий тузилмаси ҳам тубдан ўзгариб, замонавий техника ва илғор технологиялар билан таъминланди, деб ёзади «12news.uz».
«Правда Востока» газетаси маълумотларига кўра, вокзалнинг умумий майдони бир неча юз метр квадратга кенгайди. Ортиқча конструкциялар олиб ташланиши ва аввалдан сотиш кассалари бошқа бинога кўчирилиши эвазига кутиш зали ҳам кенгайди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Қаршига яқин орада юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар келишини инобатга олиб перрон ҳам қайта қурилган. Иккинчи платформа кегайтирилиб, темир йўллар орасига тўсиқлар қўйилган.
Изоҳ (0)