Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний равишда киришга уринган икки нафар номаълум шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.
Текширув вақтида улар Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида яшаши аниқланди.
Уларнинг олдида бўлган сумкада 30 килограммга яқин «опий» наркотик моддаси аниқланган ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)