Санкт-Петербург шаҳрида хореография санъати бўйича «Петербург осмони остида» («Под небом Петербурга») номли халқаро танлов ўтказилди. Унда Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабалари бош совринларни қўлга киритди, деб хабар беради «Uz24.uz».
Дилором Мадраҳимова ҳамда Шерзод Кенжабоев танловнинг «Халқ рақси» йўналиши бўйича муваффақиятли иштирок этди. Дилором Мадраҳимова Париж шаҳрида ўтказиладиган хореография санъати бўйича халқаро танловда бепул иштирок этиш учун сертификат билан тақдирланди.
Ушбу танловда Россия, АҚШ, Эстония ва бошқа мамлакатларнинг саҳна усталари ҳайъат аъзолари бўлди. Рақс мусобақасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган 800 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Изоҳ (0)