«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Uzbekistan airways technics авиакорхонасида Россиянинг «VIМ-Авиа» авиакомпанияси самолёти техник кўрикдан ўтмоқда, деб хабар берди «12news.uz».
Қайд этилишича, корхонанинг доимий мижози бўлган «VIМ-Авиа» авиаташувчисига тегишли Boeing 757-200 самолёти техник хизмат кўрсатишнинг оғир шаклидан ўтказилмоқда.
Ушбу самолётнинг C-check техник кўриги тугатилгач, худди шу авиакомпаниянинг яна бир Boeing 757-200 самолёти техник кўрик учун қабул қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)