2015 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Фижи Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Сеул шаҳрида) Филимон Кауни қабул қилди, деб хабар берилди Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида.
Фижининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлик масалалари ҳамда муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда айрим халқаро муаммолар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)