Қирғизистон пойтахтида ўз болалари − икки ёшли ўғли ва уч ёшли қизини шафқатсиз тарзда ўлдирганликда гумон қилинаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бишкек Ички ишлар бош бошқармасига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
«15 февраль куни Бишкек ИИББга 2011 ва 2012 йилларда туғилган вояга етмаган болалар ўлдирилгани ҳақида хабар келиб тушди. Ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб уларнинг онаси − 1981 йилда Иссиқкўл вилоятида туғилган аёл қўлга олинди», − дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл болаларига ошхона пичоғи билан бир неча марта зарба берган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд-тиббиёт экспертизаси бошланган. Қирғиз матбуоти хабарларига кўра, аёл Бишкекдаги мактаблардан бирида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.