Россия президенти Владимир Путиннинг Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасининг ўқувчилари сони 1 миллионга етди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Бу ҳақдаги хабар, Владимир Путининг Twitter’даги саҳифасида пайдо бўлган. «Бир миллион ўқувчи. Раҳмат!», − дейилади твитда.
https://twitter.com/PutinRF/status/566991645221326848
Қайд этилишича, Владимир Путиннинг Twitter’даги саҳифаси 2011 йил декабрда очилган бўлиб, ҳозиргача қарийб 1500 та пост ёзилган.
Изоҳ (0)