Жиззах шаҳрида яшовчи аёлнинг уйидан сариқ металлдан ясалган занжир ўғирланган эди, деб хабар берилди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўғри уйга кириш эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирганлигини аниқлади. Воқеа жойини кўздан кечириш ва жабрланувчининг қўни-қўшнилари билан олиб борилган суриштирувлар жараёнида гумонланувчининг изига тушилди ва у тезликда ушланди.
Аниқланишича, ушбу ўғирликни аёлнинг маҳалладоши 1990 йилда туғилган аёл содир этган экан. Тергов жараёнида у уйдан сариқ металлдан ясалган занжирдан бошқа қимматбаҳо буюмлар топа олмаганлигини айтиб, айбига иқрор бўлди. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)