Италиялик дастурчилар RipCemetery номли мобил дастурни ишлаб чиқиш учун маблағ тўплаш кампаниясини бошлади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Дастурчилар дунёдаги биринчи ижтимоий тармоқ−қабристон яратишни мақсад қилган. Янги дастурда фойдаланувчилар виртуал дунёда бутун бошли оилавий сағаналарни яратиши мумкин бўлади. Қабрларда гуллар қолдириб, фотосуратлар, видеолавҳалар ва хабарлар чоп этиш имкони бўлади. Шунингдек, уй ҳайвонлари учун қабрлар бўлишига ҳам рухсат берилади.
Бош дастурчи Жакопо Виталининг сўзларига кўра, у ўзининг жуда ёш вафот этган қариндошини хотирлаш мақсадида бу ишга қўл урган. Дастур Android, iOS ва Windows операцион тизимларида ишлаши кўзда тутилмоқда. Режалаштирилган 23 минг доллардан ҳозирда фақатгина 579 доллар йиғилган. Ушбу ғоя фойдаланувчиларни қувонтириш ўрнига аксинча, кўпчиликка маъқул келмаган.
Изоҳ (0)