Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Киноактёр Йигитали Мамажонов хонанда Райҳон билан ўртасидаги оилавий можаролари, фарзандлари, Москвадан қайтиш ёки қайтмаслиги ҳақидаги саволларга жавоб берди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

«Даракчи» нашри журналисти актёрдан «Тўғриси, сиздан Райҳон билан оилавий можаролар ҳақида ‘Буларнинг ҳаммаси ёлғон’ деган жавоб олишни чин дилдан истаяпман» қабилидаги саволига «Бу ҳам бир синов, тақдиримда бор экан начора», дея жавоб қайтарган.

Шунингдек, у «Райҳон хоҳлаганича бахтли ҳаётни бера олмадим. Балки бунга сабаб...», «Ростини айцам шу кунга қадар ҳеч қайси образимдан кўнглим тўлмаган...» каби жавобларни ҳам тилга олган. Ҳамда фарзандларини қанчалик соғингани-ю уларнинг келажаги ҳақида ҳам сўз юритган. Шахсий ҳаётини омма олдида ошкора қилишни истамайдиган Йигитали «Ўзимни оппоқ дея олмайман» деб айтган.

Айни пайтда Москвада бўлиб турган актёрдан Ўзбекистонга қачон қайтиб келиши ҳақида сўралганда у: «Ахир самолёт каби транспортлар бор-ку! Албатта қайтаман!» деб жавоб қайтарган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани