Россия президенти Владимир Путин Украина бўйича Минскда бўлиб ўтадиган «норманд формати»даги музокараларда иштирок этади, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Владимир Путин бугун нормандча форматдаги музокарларда иштирок этиш учун Минскка ташриф билан йўл олади», − дейилади Кремл матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ, ушбу музокараларда Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд ҳам иштирок этиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)