Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги Уйғур маҳалласида жойлашган Жалабек қишлоғида яшовчи 42 ёшли киши 2014 йил июнь ойида тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
У ўз ҳовлисида оҳактошни куйдириб, оҳак олиш учун иккита печ қурди. Бироқ бунга ҳеч қандай рухсатнома олмади. Ҳовлисига газ кирадиган қувурга резина шланг улаб, иситиш воситасини тайёрлади. Икки кундан кейин оҳактош олиб келиб, уни куйдириб, қишлоқдошларига сота бошлади.
Бир қанча вақтдан кейин унинг уйига «Водийгаз»нинг туман корхонаси ходимлари келиб, ўзбошимча фаолиятга чек қўйди. Тўпланган ҳужжатлар Олтинкўл тумани ички ишлар бўлимининг тергов бўлимига топширилди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов жараёнида ушбу шахс 1 ой давомида қарийб 70 минг метр куб табиий газ ишлатиб, 11 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди. У моддий зарарни қоплаб, қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)