«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Атлетико»га қарши ўйинда учралган йирик мағлубиятдан кейин бор аламини журналистлардан олишга қарор қилди, деб хабар беради «Uff.uz».
Учрашувдан сўнг микст ҳудудда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бири Роналдуга «Кордоба»га қарши ўйинда нима сабабдан рақибига қўполлик ишлатгани ҳақида савол берди. Аммо Роналду жавоб беришни истамай, журналистни «Аҳмоқ!» дея ҳақорат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду «Кордоба»га қарши ўйинда рақибининг оёғига қасддан зарба бергани учун дисквалификацияга учраган эди.
Изоҳ (0)