Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини ўтказаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси йиғиндан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувини ўтказди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Сергей Лушан шогирдлари Қозоғистон чемпиони «Остона»га қарши кечган ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Болгариялик мутахассис Станимир Стойлов шогирдлари томонидан киритилган ягона гол 86-дақиқада Тохтар Жангилишбай ҳисобига ёзилди. У жамоадоши Дмитрий Шомконинг узатган тўпини дарвозага жойлади.
Режага кўра, «қалдирғочлар» навбатдаги ўртоқлик учрашувини 6 февраль куни Хитойнинг «Чангчун Ятаи» клубига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)