Россия Давлат думаси депутатлари Иккинчи жаҳон урушида Собиқ Иттифоққа қилинган ҳужумдан кўрилган зарарни қоплаш учун Германиядан товон талаб қилишни таклиф этди, деб хабар бермоқда «Известия» газетаси.
Товон пулини ҳисоблаш учун махсус ишчи гуруҳ тузилиши режалаштирилмоқда. Россия Либерал-демократик партиясидан депутат Михаил Дегтяревнинг сўзларига кўра, Германия амалда урушдаги вайронгарчиликлар учун Собиқ Иттифоққа умуман товон пули тўламаган. ГДР билан ўзаро товонлардан воз кечиш тўғрисида шартнома имзоланган, ГФР ва бирлашган Германия билан эса бундай келишувлар бўлмаган.
Унинг эслатишича, Германия ҳаттоки Иккинчи жаҳон урушида қатнашмаган давлатларга ҳам товон пули тўлаган. «Холокостнинг 6 миллион қурбони учун Исроил Германиядан 60 миллиард евродан кўпроқ олган. Ўлдирилган 27 миллион совет одамлари эса инкор этилмоқда. Ўйлайманки, товон пули 3−4 миллиард евродан кам бўлмаслиги керак», − деди депутат.
Изоҳ (0)