Миср суди «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг 183 нафар тарафдорини ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Суд қарорига биноан, судланувчилар 2013 йилда мамлакатда ҳукумат алмашгандан кейинги тартибсизликлар вақтида полициячиларнинг ўлимида айбдор деб топилган. Ўшанда Кардас шаҳридаги тартибсизликлар вақтида 16 нафар полициячи ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, бундан олдин ҳам «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг аъзолари бир неча марта ўлим жазосига маҳкум қилинган. Уларнинг раҳнамоси Муҳаммад Бади эса умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳ (0)