Тошкент шаҳрида 40 ёшли эркак ўзининг Lacetti русумидаги автомобилини қолдириб, ўз ишларини бажаришга отланди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
У машинасини олиш учун қайтганда автомобилни жойида кўрмагач туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Олиб борилган тезкор қидирув чора-тадбирлари натижасида автомобиль тез орада топилди.
Автомобиль ўғриси Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 18 ёшли йигит эканлиги аниқланди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)