Австралийда давом этаётган Осиё кубоги мусобақасининг илк чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди.
Ўйиннинг асосий вақтида иккала жамоа ҳам кўплаб ҳужумлар уюштирганига қарамай ҳисоб очилмади. Шундан кейин ҳакам 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм белгилади. Биринчи экстра-тайм сўнгида «Баер» футболчиси Хон Сён Мин ҳисобни очди. Шундан кейин вакилларимиз уйштирган ҳужумларнинг барчаси самарасиз якунланди. Иккинчи экстра-тайм якунида Ча Ду Ри қарши ҳужумга ўтиб Сон Хён Минни тўп билан таъминлади, корейс ҳужумчиси дублни нишонлади.
Афсуски, Ўзбекистон Осиё кубогидаги иштирокини чорак финалда якунлади. Лекин футболчиларимиз аслида бундан узоқроққа бора олишлари мумкинлигини кўрсатди.
Изоҳ (0)